Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам тарқатилади. Бунинг учун 150 млрд сўм ажратилди. Яқин 2 кун ичида ушбу пуллар аҳолига тарқатилади.
Оилаларга "Саховат ва кўмак" фонди орқали пуллар берилади. Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси 150 млрд сўм ажратди. Пул маблағлари ҳудудлар бўйича қуйидаги кўринишда тақсимланади.
Қорақалпоғистон Республикаси - 10 млрд;
Андижон вилояти - 10 млрд;
Бухоро вилояти - 10 млрд;
Жиззах вилояти - 5 млрд;
Қашқадарё вилояти - 20 млрд;
Навоий вилояти - 5 млрд;
Наманган вилояти - 10 млрд;
Самарқанд вилояти - 10 млрд;
Сурхондарё вилояти - 10 млрд;
Сирдарё вилояти - 5 млрд;
Тошкент вилояти - 10 млрд;
Фарғона вилояти - 10 млрд;
Хоразм вилояти - 10 млрд;
Тошкент шаҳри - 25 млрд.
Икки кун ичида ҳудуд сектор раҳбарлари муҳтож оилалалрга пулларни тарқатиши керак бўлади.