Бугун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Дилшод Усмонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига келиб тушган маблағлар ва улар доирасида қилинган ишлар хусусида маълумот берилди. Усмоновнинг таъкидлашича, жамғармага кўнггиллилар томонидан 240 миллиард 709 миллион сўм келиб тушган. Ушу маблағдан 164 миллиард 824 миллион сўми 390 минг 822 оилага озиқ-овқат, дори-дармон ҳамда керакли маҳсулотлар учун ажратилган бўлиб ушбу пулларнинг 77 млрд. 627 млн. сўми нақд кўринишида 76 484 та оилага берилган.
Шунингдек, карантин яна кучайтирилгандан кейин 46 минг 351 оилага 25 млрд. 612 млн. сўм хайрия маблағлари ажратилган. 30 июлдаги Президент фармонидан сўнг эса “Саховат ва кўмак”га яна 200 миллиард сўм ажратилган ва ушбу пуллар ҳам муҳтож оилалалрга ажратилиши маълум қилинди.