Контракт тўлай олмайдиган талабалар билан қандай йўл тутилиши маълум қилинди. Бу бўйича маълумот олий таълим вазири Ином Мажидов томонидан тақдим этилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, эндиликда талабаларнинг ҳолати билан ОТМларнинг ўзи шуғулланади. Мажидов агар талаба ростан ҳам котрактни тўлай олмаса, унга ёрдам берилишини айтди.
“ОТМлар талабаларнинг аҳволини ўрганади. Ёрдамга муҳтож талабаларга контрактни тўлашда ёрдам берилади. Шунингдек, энди контракт тўлай олмайдиганлар талабалар сафидан чиқарилмайди, улар иккинчи йилга қолдирилади”, – дея таъкидлади Мажидов.