"UzAutoMotors” ҳар бир автомобил таннархини камида 4-5 млн.сўмгача асоссиз оширганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлисдаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Дониёр Ғаниев маълумот берди.
Депутатнинг айтишича, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг “UzAutoMotors” АЖ фаолиятига оид текшируви натижалари бўйича махсус комиссияси муҳокама йиғилишида компаниянинг бир қанча кирдикорлари ошкор бўлган. Хусусан, йиғилишда компания томонидан 2020 йилда автомобил таннархларини шакллантиришда жами 1,1 трлн.сўмдан кўпроқ асоссиз харажатлар ҳисобланганлиги аниқланган.
Депутатнинг билдиришича, ушбу ҳолат ҳар бир автомобил таннархи камида 4-5 млн. сўмгача асоссиз оширилганини англатади.