Ўзбекистонда кундузги шаклда ўқийдиган талабалар учун контракт нархи пасайди

Ўзбекистонда кундузги шаклда ўқийдиган талабалар учун контракт нархи пасайди
Ўзбекистонда кундузги шаклда ўқийдиган талабалар учун контракт нархи пасайди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, бугунги кундаги иқтисодий аҳволдан келиб чиқиб, талабаларга янги 2020-2021 йилги ўқув йили учун контракт тўлашда чегирма берилади. Унга кўра, эндиликда кундузги шаклда ўқийдиган барча талабаларга контрактнинг умумий нархидан 10 фоиз чегирма берилади.

Шу билан бирга, етим, чин етим, ногирон талабаларга ва ижтиомий муҳтож ҳамда “темир дафтар”га киритилган оилалаларнинг талаба фарзандлари учун контракт тўлашда ҳам манзилли ёрдам берилади. Бунда талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4 млн сўмгача молиявий ёрдам берилади. Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва тўлов-контракт шаклида ўқиётганларга ҳам контракнинг 35 фоизи тўлаб берилади. Бундай талабаларнинг умумий сони 4 мингдан зиёд экани айтилмоқда.

Аввалроқ олий таълим вазири бу йил контракт нархи тушмаслиги ва кўтарилмаслигини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда кундузги шаклда ўқийдиган талабалар учун контракт нархи пасайди