Тошкентда қурилаётган метро линиялари учун қанча пул сарфланиши маълум бўлди

Тошкентда қурилаётган метро линиялари учун қанча пул сарфланиши маълум бўлди
2019 йилда Тошкент шаҳрида қурилаётган Юнусобод, Сергели ва ер усти метро линияларини қуриш учун 73,4 млн доллар ажратилади. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш 2019 йилги Инвестиция дастурига киритилган.

Келгуси йилда Юнусобод метро линиясининг иккинчи босқичини қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎзРТТЖ) томонидан 14,5 млн доллар ажратилади. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 103,8 млн долларга баҳоланмоқда.
Юнусобод метро линиясининг ишга туширилиши 2019 йил охирига режалаштирилган.

Шунингдек, ЎзРТТЖ Сергели метро линиясини қуриш учун 2019 йилда 2,9 млн доллар ажратади. Лойиҳанинг умумий қиймати эса 91,6 млн долларга тенг бўлиб, 2020 йилда якунланиши мўлжалланмоқда.

Ер усти ҳалқа метро линияси лойиҳаси энг қиммат лойиҳа бўлиб, унинг умумий миқдори 422,3 млн долларни ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш учун 2019 йилда ЎзРТТЖ томонидан 56 млн доллар ажратилади. Шунингдек, Хитойнинг "Эксимбанк" банки томонидан 10 млн доллар миқдорида кредитлар ажратилиши кутилмоқда.

Ушбу лойиҳа 2021 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда, дейилади Turon24 тарқатган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Farrux 26 декабр 2018 14:08
    Tashabbuskor va tashkilotchilarga raxmat.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Тошкентда қурилаётган метро линиялари учун қанча пул сарфланиши маълум бўлди