Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми бугун кўриб чиқилганлигини маълум қилди. Унинг ёзишича, автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилиши мумкин.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси эса қайси автомобиль нархи қанча кўтарилганини маълум қилди. Унга кўра:
– “Spark” LS M/T модификацияси чакана нархидан 3 002 010 сўм ва LT A/T модификацияси чакана нархидан 3 563 704 сўм;
– “Nexia 3” LТ M/T модификацияси чакана нархидан 3 112 039 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 3 792 325 сўм;
– “Cobalt” LТ M/T модификацияси чакана нархидан 4 404 493 сўм ва LTZ A/T модификацияси чакана нархидан 10 526 707 сўм;
– “Gentra” SX M/T модификацияси чакана нархидан 13 825 248 сўм, SX M/T CNG модификацияси чакана нархидан 13 718 618 сўм ва CDX A/T Plus модификацияси чакана нархидан 19 806 932 сўм;
– “Damas” DLX модификацияси чакана нархидан 15 458 984 сўм, VAN модификацияси чакана нархидан 15 746 315 сўм ва Labo модификацияси чакана нархидан 13 052 930 сўм асоссиз киритилган харажатлар чегириш ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариши лозимлиги таъкидланди.
Депутатнинг қўшимча қилишича, "UZAUTOMOTORS” АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилган.
Комиссия қарори мажбурий кучга эга эканлиги, лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкинлиги қайд этилди.