Актам Хаитов: Инвестиция бўлмаса, иқтисодиёт ривожланмайди ​

Актам Хаитов: Инвестиция бўлмаса, иқтисодиёт ривожланмайди ​
«Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция — бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди», дея таъкидлаган эди Президентимиз ўз маърузаларининг бирида.

Ҳақиқатан ҳам, иқтисодиётда инвестицияларни кенг миқёсда жалб этишга эришиш кўплаб соҳалар, тармоқлар ҳамда ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келиши ва тадбиркорликнинг жадал ривожланишига улкан пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 18 августдаги «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳам мамлакатда инвестиция салоҳиятини ривожлантиришга қаратилгани билан ўта аҳамиятлидир.

Унга кўра, экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ҳамда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»га киритилган тадбирларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг вазифалари ва таркиби янгиланди.

Эндиликда Ҳукумат комиссияси Президентимизнинг ҳудудларга ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган баённома топшириқларининг экспорт, инвестициялар, ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда бошқа ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги қисмининг ижросини таъминлайди.

Фармонда белгилаб қўйилганидек, Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти – экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича, Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти – ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича Комиссиянинг ишчи органлари ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳужжат билан, Ҳукумат комиссиясига бир қатор ваколатлар ҳам берилди:

Биринчидан, жаҳон ва ички бозорда нарх ва талаб конъюнктураси, ишлаб чиқариш ва тақсимот балансларидан келиб чиқиб, экспорт прогнозининг йиллик умумий кўрсаткичларини сақлаган ҳолда экспорт прогноз кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш;

Иккинчидан, инвестиция дастурларига уларнинг умумий параметрлари ҳамда кўрсаткичларини сақлаган ҳолда тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;

Учинчидан, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» ҳамда ХМИ ваХҲМТ билан ҳамкорлик бўйича «йўл хариталари»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (Президент Администрацияси билан келишилган ҳолда).

Комиссия белгиланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ўрганиш учун доимий равишда вилоятларга ташрифларни амалга оширади ҳамда ҳар чоракда Президент Администрациясига тегишли ахборот киритиб боради.

Яна бир муҳим янгилик – фармонга асосан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси ташкил этилди.

Унинг зиммасига Ҳисоб палатасининг мамлакатимиз Президентининг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатлари ижросини назорат қилиш, стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар ва мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш каби функциялари юкланади. Ҳукумат комиссияси эса инспекция фаолиятини мувофиқлаштиради.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, инвестиция бўлмаса, иқтисодиёт ривожланмайди. Демак, энди инвестицияларни нафақат иқтисодиёт тармоқларига, балки илмий ишланмалар ва инновацияларни қўллаб-қувватлашга йўналтириш ўта муҳимдир. Зеро, мамлакат иқтисодиётини тараққий эттиришда инвестицияларнинг аҳамияти беқиёс.​

Актам ҲАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

OʼzLiDeP фракцияси раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Актам Хаитов: Инвестиция бўлмаса, иқтисодиёт ривожланмайди ​