Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанча экани маълум қилинди. Бу бўйича маълумот Узрепорт томонидан тақдим этилди.
Хабар қилинишича, мамлакатимизнинг ташқи қарзи 1,7 млрд. долларга, ёки йил бошидан бери 10,9 фоизга ошган. Умумий ташқи қарз 17,3 млрд долларни ташкил этмоқда. Шунингдек, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳукуматимиз номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари қолдиғи 19,6 млрд. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этаётгани айтилди.
Шу билан бирга Ўзбекистоннинг ички қарзи ҳам маълум қилинди. Унга кўра мамлакатимизнинг ички қарзи йил бошидан буён 0,3 млрд долларга ошиб, 2,3 млрд долларни ташкил этмоқда.