Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ шу йил сентябрь ойида аҳолининг айрим қатламига моддий ёрдам кўрсатилади.
Қарорга кўра “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандлари, боқувчисини йўқотгани ёки ногиронлиги бўлганb учун пенсия олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болалари ва ногиронлиги бўлган 16 ёшли болаларга 500 минг сўмдан тарқатилади.
Ушбу пуллар моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида тарқатилади.