Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришлар киритилди.
- “Женерал Моторс Ўзбекистон” ЁАЖга берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Компания эндиликда фақатгина қўшилган қиймат солиғидан озод этилади. Эслатиб ўтамиз компания илгари барча солиқлардан озод этилган эди.
-“JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖнинг ҳам фойда солиғига оид имтиёзи бекор қилиниб, фақатгина қўшилган қиймат солиғига оид имтиёзи сақлаб қолинди.
- Фуқароларга чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 120 фоизи этиб белгиланди.
- 16 ёшга тўлмаган фуқароларга чет элга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг 80 фоизи (илгари 50 фоиз), Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан 16 ёшга тўлмаган шахсларга биометрик ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари этиб белгиланди (илгари 60 фоиз).