Хабарингиз бор, кеча соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дезинфекция туннеллари ва хлор билан тозалаш ишлари коронавирусга қарши курашда самарасиз эканини таъкидлаган эди.
Хусусан, Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разиқова дезинфекция туннеллари инсон организмида аллергик касалликларни келтириб чиқаришини маълум қилган.
Таъкидлаш жоизки, Молия вазирлиги томонидан шу йил 11 август куни эълон қилинган ҳисоботда айнан жамоат жойларини дезинфекция қилиш учун Ўзбекистон 28 млрд сўм сарфалангани маълум қилинган. Ҳисобот салкам бир ой олдин эълон қилинганини ҳисобга олсак, ушбу рақамлар янада ошиши табиий.