Швейцария ҳукумати Гулнорова Каримованинг 131 млн доллар пулларини қайтришга рухсат берди. Ушбу пуллар Каримованинг банкдаги ҳисобида 2012 йилда музлатиб қўйилган эди.
Пулларни ўзбек халқининг ҳаётини яхшилаш йўлида ишлатиш шарти билангина қайтаришга розилик берилди. Ҳукумат пулларни ишлатилиши юзасидан очиқ мониторинг ўтказиши керак.
Швейцария яна 715 млн долларни қайтаришни режалаштирмоқда. Ушбу пуллар ҳам юқоридаги шартларга кўра қайтарилади. Эслатиб ўтамиз, Каримованинг 2013 йилдан бери қонун билан муаммолари бошланган. У ҳозирда Тошкент вилоятида жазони ўтамоқда.