Ўзбекистонда ўтган ойда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, август ойида мамлакатимизда энг кўп Кобальт автомобили ишлаб чиқарилган. Ўтган ойда умумий ҳисобда 7 минг 301 дона Кобальт ишлаб чиқарилган.
Таъкидлаш жоиз, йил бошидан бери (Январь-август) 52 минг 202 дона Кобальт автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг ушбу даврида ишлаб чиқарилган кўрсаткичга нисбатан 144,9%га ўсганини англатмоқда.