Тошкент вилоятида Паркент тумани ҳокимлиги минилган Каптива сотиб олди. Бу ҳақда давлетов.уз канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳокимлик захира бюджетдан 269 млн сўм ажратиб, 260 млн сўмга "MEGA KARER" МЧЖдан минилган Каптива автомаишнасини сотиб олган. Манбанинг қўшимча қилишича, туманга бугунги кунда Муҳамедов Нигмат Исраилович раҳбарлик қилиб келмоқда. “MEGA KARER" МЧЖнинг эгаларидан бири эса (34 фоиз) Исроилов Сардор Нигматович ҳисобланади.
“Пандемия даврида бюджет икки-уч марта оптималлаштирилаётган бир пайтда туман ҳокимлиги раҳбариятининг Каптива мингиси келиб қолибди”, – дея қўшимча қилинади канал маълумотида.