Паркент туман ҳокимлиги Каптивани ҳокимнинг ўғли раҳбарлик қиладиган фирмадан сотиб олган

Паркент туман ҳокимлиги Каптивани ҳокимнинг ўғли раҳбарлик қиладиган фирмадан сотиб олган
Аввалроқ Паркент туман ҳокимлиги Каптива автомашинасини сотиб олгани ҳақида ёзган эдик. Автомобиль 260 млн сўмга харид қилинган.

Автони сотиб олиш бўйича келишув эса 14 сентябрда якунланган. Минилган автомобилни сотиб олиш учун 269 млн сўм ажратилган бўлган.
Мавжуд маълумотларга кўра, автомобиль "MEGA KARER" МЧЖдан сотиб олинган. Ушбу фирманинг таъсисчилардан бири эса Паркент тумани ҳоимининг ўғлидир. Таъкидланишича, эркак автомобилни кейинги йилда пулини тўлаш шарти билан ҳокимиятга 2019 йилдаёқ бериб юборган.

Шунингдек, ҳокимият ўз навбатида 2019 йилда автомобиль сотиб олишни режалаштиргани, лекин маблағ етишмовчилиги сабаб Каптивани "MEGA KARER" МЧЖдан олиб тургани ҳам маълум қилинди. Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбарининг айтишича, ушбу келишувда ҳаммаси тўғри бўлган ва унда салбий нарсалар ҳақида ўйлашга ҳожат йўқ. Шунингдек, матбуот хизмати раҳбари машина олинган вақтда у янги бўлганини ҳам таъкидлади. Шу билан бирга, матбуот хизмати раҳбари томонидан тақдим этилган ахборотда Паркент тумани тоғли ҳудуд экани ва шу сабабдан ҳам у ерга Каптива керак бўлгани маълум қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Х 21 сентябр 2020 12:41
    Ахмок.шу пулни кийналганлар берса ёки йул мактабни таьмирига ажрвтса мактабда йиг йиг булмасди
  2. Реалист 21 сентябр 2020 10:33
    «Тошкент вилоят хокимлиги
    матбуот хизмати рахбарининг айтишича,ушбу келишувда хаммаси тўғри бўлган» «Паркент тумани тоғли худуд эканлиги сабабли Каптива олинган».
    Қарға-қарғани кўзини чўқимайди.
    Каптива тоққа мослашган деб қайси ахмоқ айтди,тентак.
    Асосийси пандемия вақтида,халқ ишсиз,пулсиз ўтирган вақтида,манмансираган
    хоким халқ пулини талон-тарож қилгани.Ота-ўғил халқ пулини силлиқина хазм қилди,прокуратура қаёққа қараяпти,ха айтганча хокимлар подшохимизнинг ишонган одамларику,уларга хамма нарса мумкин-ку,халқ нима бўпти,қўй подаси,уларга туфурса хам бўлаверади,асосийси
    «халқ хизматкорлари» «содиқлар» яшасин.Бундайларга коронавирус бас келмаса,бандаси бас келолмайди.
    Ўзбекистон коррупцияда биринчи ўринда,бутун дунё хайратда.
  3. O 20 сентябр 2020 21:52
    Пасткашлик
  4. Самигжон 20 сентябр 2020 18:06
    Паркент туман хокимлиги тез ёрдам автомобиллари хам тогли худудига тугри келадиган автомобиллар олиб берган эканми?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19

Самарқанд давлат университетида “Салжуқийлар тарихий географияси – Туркистон” III халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади…

Нуфузли анжуманда Туркия, Эрон, Бельгия, Руминия, Озарбайжон, Ироқ, Фаластин каби давлатлардан 40 га яқин олимлар ва юртимиздаги олий...
10-10-2024, 17:15

Самарқанд давлат университети Туркиянинг Нежметтин Эрбакан университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетида 9-11 октябрь кунлари "Салжуқийлар тарихий-географияси Туркистон" III халқаро симпозиуми бўлиб ўтади. Мазкур...
8-10-2024, 17:10

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Паркент туман ҳокимлиги Каптивани ҳокимнинг ўғли раҳбарлик қиладиган фирмадан сотиб олган