Янгиариқ маҳсулотлари Европага экспорт қилинади

Янгиариқ маҳсулотлари Европага экспорт қилинади
Парламент қуйи палатаси Спикер ўринбосари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Хоразм вилоятдаги учрашувлари Янгиариқ туманида жойлашган “Янгиариқ томорқа хизмати” МЧЖ томорқачилик кластерида давом этди.

Машариф Бекчанов раҳбарлик қилиб келаётган мазкур кластерда айни дамда мева ва сабзавотларни қайта ишлаш цеҳи, 110 тонналик сиғимга эга музлаткич, 4 сотих майдонда иссиқхона, 10 минг жўжа чиқаришга ихтисослашган 2 та инкубатор, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда сутни қайта ишлаш цеҳлари фаолият юритмоқда.
Янгиариқ маҳсулотлари Европага экспорт қилинади

-Қачон Хоразмга келсам, албатта Машариф ака билан учрашаман. Ҳар гал келганимда уларнинг фаолиятида қандайдир янгилик ва янги ғояларнинг гувоҳи бўламан. Бу каби илмли ва тажрибали, янгиликка интилувчи, халқ ғамида яшовчи инсонлар кам. Хоразмликлар бу тадбиркордан ўрнак олса, уларнинг салоҳиятидан фойдаланса арзийди, - деди А.Хаитов.

Мазкур кластердаги мева ва сабзавотларни қайта ишлаш цеҳида чиқарилаётган табиий шарбатлар бугунги кунда Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда. Ўтган йили 2300 АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилишга эришган тадбиркор жорий йилда 5000 АҚШ долларига етказиш ҳаракатида.

Кластер фаолияти билан яқиндан танишган ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир йўналишда самарали фаолият олиб бораётган, бунинг устига яна катта лойиҳаларга қўл ураётган тадбиркор фаолиятидан жуда мамнун бўлдилар. Ўз навбатида, тадбиркорнинг муаммо ва таклифлари ҳам ўрганилди.
Учрашув давомида тадбиркор туман ҳокимидан жўжаларини ҳудуддаги тадбиркорларга сотилишида, улар билан ҳамкорликни кучайтиришда амалий кўмак сўради. Туман ҳокими тадбиркор таклифини қўллаб-қувватлаб, бу масалада ёрдамга тайёрлигини билдирди.

Ишчи гуруҳ раҳбари А.Хаитов эса тадбиркорга қўшимча ер майдони ажратиш орқали замонавий кўчатчиликни ривожлантириш, шунингдек, кластер ёнидаги бўш турган ерни ҳам тадбиркорга ажратиб бериб, бу ҳудудда ҳам замонавий иссиқхона қуриш лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, жўжа чиқаришни тўхтатмаслик, ҳоким билан тадбиркор ҳамкорликда эҳтиёжманд аҳолини банд қилишда уларни паррандачилик билан шуғулланишга ўргатиш, ёшларни мазкур кластерга жалб қилган ҳолда тадбиркорликка қизиқтириш кераклигини қайд этди.
Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
Сиёсий таълим сектори раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бобир 21 сентябр 2020 22:47
    булар кичик бизнесга кирадими
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Янгиариқ маҳсулотлари Европага экспорт қилинади