Ўзбекистонда ниманинг ҳисобига гўшт нархи арзонлашиши мумкинлиги айтилди

Ўзбекистонда ниманинг ҳисобига гўшт нархи арзонлашиши мумкинлиги айтилди
Бугун давлатимиз раҳбари Нукусга ташрифи давомида шаҳардаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ушбу корхона шу йил июл ойида ишга туширилган. У ерда 35 нафар фуқаро иш билан банд. Корхона йилига 200 тонна балиқ, 5 миллион дона балиқ личинкалари етиштириш, 5 минг тонна озуқа ем тайёрлаш салоҳиятига эга. Яна бир муҳим жиҳати, ушбу корхонада сув тежалган ҳолда балиқ етиштирилади. Яъни, сувдан такроран фойдаланиш орқали кўп сув тежаб қолинади. У ерда 200 тонна балиқ етишритир учун одатдагидек 1,5 млн метр куб сув эмас, балки 250 метр куб етарли бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, президентнинг мазкур корхонага ташрифи давомида қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳаларнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Унда президент оилавий кооперцияларни йўлга қўйиб, паррандани кўпайтириб, гўшт нархини арзонлаштириш чораларини кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, мазкур ҳудудда ер ва сувни аниқ ҳисобга олишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кераклиги айтилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Толик 7 октябр 2020 21:24
    Ем киммат
  2. имомназарова мухаббат. 7 октябр 2020 02:42
    узбек халки серфарзанд оила оилага гушт ёг гуруч шакар тухум шунингдек овкат рационидаги барча озик овкат махсулотларининг таннархи ута киммат халк гушт 65-80 сумгача ёг 75-80 5 литрлиги бу катта оилага даромади етарли булмаса кандай 1 ой давомида рузгорига етказишади бу нархларни каердан кайси фикр доирасидан уйлаб топишяпти
  3. Носиржон 4 октябр 2020 05:21
    Бечора кишлокдагилар мол бокиб кули озгина пул курар эди.Шунини хам куп куринглар. Тухим. Йоглар .Шакар. Санайверсам купайиб кетади .Буларни нахини орзанлаштиришни йулини хам уйлаб курингларчи.
  4. Кимсан 3 октябр 2020 14:39
    халкни гапи тугри ерни халкка булиб бериш керак.давлат заказини бекор килиш керак нима хохласа эксин 3 йилда кишлокда камбагал булмайди

    кушни республикалар булиб бердику бизда халк очидан улмайдими давлат бой булса булди
  5. Муминхон 3 октябр 2020 08:20
    Мол бокиб семиртириш учун ем керак,ем эса киммат ,гуштнинг нархи ошиб кетиши сабаби шунда

    Ем киммат
  6. radik 3 октябр 2020 05:40
    Бугдойдан бушаган ерларни фермерлар халкка отти калласидай пулга сотмасдан текин таркатса халк узига тегишли чорва озикасини узи етиштириб олади.
  7. Малика 3 октябр 2020 00:22
    Ишбилармаогнлар кўпайиши жуда яхши. Уларга имконият даври келди
  8. Даврон 3 октябр 2020 00:02
    Халкни ўйлаб тинмасдан ишлаётган президентдан хамма намуна олиб ишлаши керак деб ўйлайман
  9. халк 2 октябр 2020 21:50
    Ерни халкка булиб бериш керак одамларда мол бокишга шароит булади
  10. Бобир 2 октябр 2020 20:56
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда ниманинг ҳисобига гўшт нархи арзонлашиши мумкинлиги айтилди