Жисмоний шахсларга нақд валюта сотиш йўлга қўйилиши мумкин

Жисмоний шахсларга нақд валюта сотиш йўлга қўйилиши мумкин
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳада келтирилишича, банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия тасдиқланади.

Стратегияда:

давлат маблағлари ҳисобидан имтиёзли банк кредитлари ажратиш амалиётини тубдан такомиллаштириш;
кредит фоизини қисман компенсация қилиш имтиёзини иқтисодиётнинг етакчи тармоқларига бериш амалиётини жорий этиш;
банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келиши учун қулай муҳит яратиш, банклардаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш;

харажати нисбатан кам бўлган электрон рақамли технологияларга асосланган молиявий хизматларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмини жорий этиш;

инсон аралашувисиз кредитлаш, ҳужжатларни, шу жумладан барча турдаги аризаларни электрон шаклда тақдим қилиш механизмини жорий қилиш;

чакана қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ҳамда уларга кредит ажратиш муддатини қисқартириш учун автоматлаштирилган “скоринг” моделини яратиш ва рақамли технологиялар асосида кредитлашга ўтиш;

республика ҳудудларида банкоматлар ва инфокиосклар сонини камида 10 мингтага ошириш;

тижорат банкларида мижозларнинг кредит сўровномасини ўрганиш жараёнини янада соддалаштириш, шу жумладан «Кредит тарихи»дан фойдаланиш механизмини кенг жорий қилиш ҳамда кредит тарихи институтини хусусий сектор вакиллари томонидан ташкил қилиниши назарда тутиш;

рақамли технологияларга асосланган «виртуал банк» ва молиявий хизмат турларини янада кенгайтириш;

замонавий банк хизматлари кўламини янги молиявий инструментлар жорий этиш, хусусан облигациялар чиқариш орқали янада кенгайтириш;
маҳаллий ва ҳалқаро банк пластик карточкалари бўйича ҳисоб-китобларда банклар орасида ахборот ва технологик ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Миллий банклараро процессинг марказини ишга тушириш;

банк тизимига юқорим малакали, чет эл банкларида фаолият юритган ёш кадрларни жалб қилиш;
миллий тўлов тизимини ҳалқаро тўлов тизимлари (Visa, Master Card ва бошқалар) билан интеграциялаш;

валюта айрибошлашдаги ва сотишдаги асоссиз чекловларни бартараф этиш, жумладан жисмоний шахсларга нақд валютани сотиш, инвестиция олиб кирган шахслар учун валюта репатриациясини тўлиқ жорий этиш ва валюта айрибошлашни қонунийлаштириш каби чораларни кўриш кўзда тутилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Жисмоний шахсларга нақд валюта сотиш йўлга қўйилиши мумкин