Вазирлик ходимларининг меҳмонхонада яшаши учун миллиардлаб пул ажратганига изоҳ берди

Вазирлик ходимларининг меҳмонхонада яшаши учун миллиардлаб пул ажратганига изоҳ берди
Аввалроқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 84 нафар ходимлари меҳмонхонада 22 кун яшагани ва унинг форумлар саройидан фойдалангани учун 918,6 млн сўм тўлангани ҳақида ёзган эдик.

Маълум бўлишича, ходимлар 22 кун эмас, балки умумий ҳисобда 52 кун Интерконтинентал меҳмонхонасида яшаган. Бунга 2 млрд сўмдан зиёдроқ пул сарфланган. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитовнинг маълум қилишича, бу пандемия шароитида ходималарни ўзига хос усулда карантинга олиш ва ишлар тўхтаб қолмаслиги учун қўлланилган бир йўл бўлган. Меҳмонхона вазирликка қарашли бўлгани учун унга ажратилган пул вазирлик атрофида айланган ва бунга бир сўм ҳам бюджетдан пул кетмаган. Шу билан бирга, ходимларни у ерга жойлаштириш орқали ҳамма ишсиз юрган вақтда меҳмонхона ходимлари ҳам иш билан таъминланиб қолгани таъкидланмоқда.

Шунингдек, вазирлик ходимларининг шу йўл билан ишга жалб қилиниши орқали иқтисодий самараси юз миллионлаб эмас, балки триллионлаб сўмни ташкил этадиган лойиҳаларни амалга ошириш имконини бергани алоҳида таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Карим 19 октябр 2020 12:31
    Давлат мулки денгиздир, уни емаган хуккиздир.
    Енглар, енглар, енглар. Оддий халк бир амаллаб кун кечиради. Сан юкоридагилар туйинглар.
    Жа туймасенг кузингга тупрок тулганда туясан.
    Вазирликларни купайтириб пулни хавога совуриш йулларини кашф килишмокда.
  2. Leon 16 октябр 2020 23:42
    Вазирлик бизага кереми?
  3. Уткирбек 16 октябр 2020 22:02
    Ахмадбой билиб колмасин
  4. Озор 16 октябр 2020 02:00
    Узбекча вариант
  5. Кимсан 15 октябр 2020 16:42
    Кеча 1млрд эди бугун 2млрд эртага 3 млрд тулик аникласа 5 млрд булади
  6. Кимсан 15 октябр 2020 16:35
    Яна бир марта койил.бюджетдан ишлатмадик деб мактанади бу пулга кичикрок корхона куриб ишлаб чикаришни йулга куйса канча одам ишли булар эди.экспремент деб 2млрд сарф килса.хамма ходими уйи тошкентдаку уйда онлайн ишлатса булмасмиди АХМОКЧИЛИК
  7. O`ZBEK 15 октябр 2020 10:17
    Мазза-ку. Бошқа мехмонхоналар арзонроқ , улар умуман тўғри келмайди. бу кишиларга. Энг қизиғи булар хаммаси Тошкентлик яшаш жойи бор ходимлар бўлса керак.

    Давлат бюджет пулларин ўзлаштиришнинг мохирона йўли ҚОЙИЛ.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Вазирлик ходимларининг меҳмонхонада яшаши учун миллиардлаб пул ажратганига изоҳ берди