Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви 2018 йил 29 декабрда “Пойтахт банк” акциядорлик жамиятига (Тошкент шаҳри) банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Банкнинг устав капитали 100 млрд. сўм миқдорида белгиланган бўлиб, 100 фоиз Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан шакллантирилган.
Банк Кенгаши Раиси – Исматуллаев Лутфилла Нуруллаевич, Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамасининг Молия бош бошқармаси бошлиғи.
Банк Бошқарув раиси – Арипов Қахрамон Турсунович.
Банк манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй (Рақобат қўмитасининг собиқ биноси).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Тошкент шаҳрида арзон кўп қаватли уй-жойлар қурилишини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2824-сонли қарорида “Пойтахт банк” акциядорлик жамияти ташкил этилиши белгиланган.