Ўзбекистонлик фермер Euronews’га берган интервьюсида 25 млн сўмга автомашина олганини, уй қурганини ва фарзандларини уйлантирганини айтди. Ўзбекистонлик эркак шундай йўл билан телеканал журналистларини ҳайратда қолдирди.
Фермер 25 йилдан бери қовунчилик билан шуғулланишини айтди. Унинг қўшимча қилишича, бу фермернинг асосий даромад манбайи ҳисобланади.
“Биз ўтган йили 25 млн сўм фойда кўрдик. Ушбу пулларга мен фарзандларимини уйлантирдим, автомобиль сотиб олдим ва уй қурдим. Бу йил қанча фойда олишимиз бозорга боғлиқ”, – дейди фермер ўз интервьюсида.