Beeline Uzbekistan раҳбари ишдан кетиши маълум бўлди. Бу ҳақда Спот нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Сергей Афонин ўз хоҳишига кўра компания раҳбарлигидан кетмоқда. Бунга оилавий ҳолат ва пандемия даврида парвозларнинг чекланиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Ҳозирда компанияга янги раҳбар қидирилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Афонин 2019 йил 1 мартдан бошлаб компанияга раҳбарлик қилиб келаётган эди.