Қашқадарё вилоятида Жумаевлар оиласи пахта теримидан 41 млн сўм ишлаб олди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Косон туманида яшовчи оила 38 кундан буён пахта термоқда. Теримда оила бошлиғи Азамат Жумаев, унинг хотини, иккита ўғли, келини ва қизи иштирок этмоқда.
“Биз кунига 1 млн 200 минг сўм ишлаяпмиз. Баъзида даромадимиз 1 млн 300 минг сўмга ҳам етмоқда. Ишлаб топган пулларимизни катта ўғлимга уй қуриш учун сарфламоқчимиз”, – дейди Азамат Жумаев.