Бу йил абитуриентлардан қанча маблағ келиб тушгани маълум бўлди. Бу бўйича маъумот ДТМ раҳбари ўринбосари Сардор Ражабов томонидан тақдим этилди.
Унинг айтишича, бу йил имтиҳонларни ташкил этиш жараёнида абитуриентлардан 80 млрд сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, бу йил имтиҳонларни ўтказиш учун фақатгина 2-3 та стадион билан шартнома тузилган холос. Қолган барча стадионлар ҳокимликлар томонидан берилган. Уларга бир сўм ҳам сарфланмаган.