Ўзбекистонда ҳар 100та оилага нечта автомобиль тўғри келиши маълум қилинди. Бу бўйича маълумот Давстатқўм томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда шу йил январь ойидан сентябрь ойигача бўлган даврда ҳар 100та оилага 48 та автомобиль тўғри келмоқда.
Ушбу кўрсаткич сўнгги 10 йилда икки баравардан кўпроққа ошгани таъкидланмоқда. Хусусан, 2010 йилда 100 та оилага 21 та автомобиль тўғри келган бўлса, 2015 йилда – 42 та автомобиль тўғри келиши маълум қилинган.