Жиззахда туман ҳокимлиги Trailblazer сотиб олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Зарбдор тумани ҳокимлиги TRAILBLAZER LTZ-AT автомобилини 370 млн сўм сўмга сотиб олган. Харид ҳақида маълумот dxarid.uzex.uz сайтига жойлаштирилган.
Телеграмдаги Давлетов.уз канали ҳокимлик маҳаллий бюджетнинг учинчи чоракда прогноздан ошириб бажарилган қисмидан ушбу автомобилни сотиб олганини маълум қилди.