Аввалроқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов Ўзбекистонда 5600 сўм ишлаб топган одам камбағал эмас дегани ҳақида ёзган эдик.
Бугун, 5 ноябрь куни марказ раҳбари Кун нашрига берган интервьюсида аслида нима демоқчи бўлганини изоҳлади.
«2020 йилда Жаҳон банки билан биз 2011 йилдан буён тўлов қобилияти таърифи бўйича бўлган суммани ҳисоблаб чиққанимизда ҳам шу сумма чиққан. Энди мен 5600 сўм деганим, айрим коэффициент бўйича 6 000-6 500 атрофида бу сумма туради. Унча ҳам катта фарқ қилмайди. Битта нарсани айтиб ўтишим керак, бу глобал камбағаллик кўрсаткичи. Бу Ўзбекистонга амал қилади деб ҳеч ким айта олмайди, ҳеч ким айтмайди ҳам», дейди Ҳакимов.