Tahoe, Malibu, Lacetti: Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 1,5 млрд сўмга янги автомашиналар харид қилди

Tahoe, Malibu, Lacetti: Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 1,5 млрд сўмга янги автомашиналар харид қилди
Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 1,5 млрд сўмга янги автомашиналар харид қилди. Бу бўйича маълумот давлат харидлари сайтида тақдим этилган.

Маълум бўлишича, қўмита Chevrolet Tahoe, иккита Malibu и Lacetti автомобилларини харид қилган. Шулардан, Tahoe – 795 млн сўмга, энг қиммат комплектациядаги Malibu 2 – 324,4 млн сўмга, яна битта Malibu 2 – 311,1 млн сўмга ва Lacetti — 115,6 сўмга харид қилинган.

Қўмита умумий ҳисобда ушбу автомобилларни сотиб олишга 1,5 млрд сўмдан кўпроқ пул ишлатган. Катта эҳтимол билан мазкур автолар хизмат машиналари сифатида олинган. Маълумот ўрнида, қўмита президент фармонига кўра 2020 йилнинг 2 сентябрида тузилган. 2021 йилги давлат бюджети лойиҳасига кўра қўмитага 12 млрд сўм ажратиш режалаштирилган. Қўмита раҳбари Баҳром Шарипов ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Shoxrux 10 ноябр 2020 17:57
    Boshlanishi shu bo'sa oxirini aytmasayam bo'ladi
  2. Дангал 9 ноябр 2020 21:08
    Наглый крисы
  3. RUSTAMJON 9 ноябр 2020 19:02
    Bari davlat puliga oladi mashinani o'zini so'rasang cho'ntagida 1 tiyin xam yo'q
  4. Кимсан 9 ноябр 2020 13:23
    Ахмоклик бу пулга пиллани ва коракулни кайта ишлашни йулга куйса жамиятга фойда буларни.Катта рахбарлар кимни автомашинаси зур мусобакаси утказаяпти шекиллли хокимлар.кумиталар киммат машинага пул тиккунча.ишлаб чикаришга сарфласа канча фойда буларди.бунака манман рахбарлар билан кашшокликдан чиколмаймиз.пул топиб акл топмаганлар. Улар ривожланишни эмас уз манфаатини уйлайди.эссиз шунча пул бу АХМОКЛИК ВА МАНМАНЛИК
  5. Отабек 9 ноябр 2020 12:54
    Булар пулни каердан олаяпти
  6. Жамшид 9 ноябр 2020 12:27
    Муборак булсин, нима хам дердик бошка?!
  7. Ахамяти йук 9 ноябр 2020 11:56
    Олишти эмас олдиришти дисаларинг тугри булади манимча, ахир Узматорсни акахонлари борку тепада ушалар манфатдорде
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Tahoe, Malibu, Lacetti: Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси 1,5 млрд сўмга янги автомашиналар харид қилди