Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда бу йили электр таъминотидаги узилишлар икки бараварга камайганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумот берди.
Вазирлик 2020 йилда 2019 йилдагига қараганда камроқ электр узилиши рўй бераётганини таъкидлади. Маълум бўлишича, электрстанциялар ва электр тармоқларини янгилаш бўйича доимий иш олиб борилмоқда ва шу сабабга кўра “свет”нинг тез-тездан ўчишининг олди олинмоқда. Шунингдек, вазирлик ахборотида аслида мамлакатимизда ҳаммани электр билан таъминлаш имконияти борлиги, лекин электр станцияларининг аксарияти эскиргани сабабли уларнинг фаолиятида узилишлар бўлаётгани таъкидланган.
Энергетика вазирлиги ҳозирда ажратилган маблағлар ва бошқа керакли ресурслар ҳисобига ушбу муаммоларни ҳал қилиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилаётганини маълум қилди.