Сурхондарёда Давлат солиқ бошқармаси Equinox автомобилини харид қилди. Бу ҳақда тармоқларда хабарлар тарқалди.
ДСҚ ҳолатга ойдинлик киритди. Маълум бўлишича, вилоят Давлат солиқ бошқармаси 2013 йилда ишлаб чиқарилган Нексия-2 автомобилидан хизмат машинаси сифатида фойдаланиб келган. Лекин, ушбу автомашина эскириб қолгани учун бошқарма янги автомобиль харид қилишни сўраб, 2 октябрда Молия вазирлигига мурожаат қилган. Вазирлик эса 9 октябрда хатга жавоб бериб, Нексия-2’ни белгиланган тартибда сотиб юборишни ва ўрнига Нексия-3 олишга рухсат берган. Лекин, кейинчалик маълум бўлишича, Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси “Авто-центр-Қашқадарё” билан шу йил 30 сентябрда тузган шартномасига кўра Equinox сотиб олган.
Солиқ қўмитаси ҳолат юзасидан текширив бошланганини, бу бўйича қўмита раисининг имзоси туширилган буйруқ ҳам расмийлаштирилганини маълум қилди.