Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов ҳудудда автомобилларга газ етказиб беришда чеклов қўйилганини маълум қилди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоятда автомобилларга газ етказиб беришдаги вақтинча чекловлар 8 ноябрдан ўрнатилган. Унга кўра, соат 18:00 дан тонгги соат 6:00 гача автомобилларга газ қуйилмайди. Султнов қишда аҳолига газни узлуксиз етказиб бериш мақсадада шундай чора кўрилаётганини айтган.
Шунингдек, ҳоким ўринбосари газ етказиб беришдаги чекловлар сабаб йўлкира нархи ошмаслигини, улар назоратга олинишини билдирди.