UzAuto Motors йил давомида триллионлаб пулларни бюджетга тўламагани маълум бўлди. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, компания жорий йил январь-сентябрь ойларида 582,6 миллиард сўм йиғимни бюджетга тўламаган. Ушбу маблағ мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олганлик учун автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўлаб келинган. Бу тартиб 2019 йил 1 октябрида ўрнатилган.
Шундан келиб чиқиб, палата «Ўзавтосаноат» АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларни йиғим тўлашдан озод этишни белгиловчи имтиёзни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигини таъкидланган.