Шерободда анорчилик кластери ташкил этилади

Шерободда анорчилик кластери ташкил  этилади
Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ўзининг шириндан-шакар анорлари билан машҳур.Бу ерда етиштириладиган анорларнинг довруғини билмайдиган, эшитмаган одам бўлмаса керак.

Шеробод анорлари нафақат ички бозорларда балки, хорижда ҳам маълум ва машҳурдир. Айни пайтда туманда куз неъматининг кўплаб турлари парваришланяпти. Қувонарлиси, етиштирилган ҳосилнинг ички эҳтиёждан ортган қисми хорижга ҳам экспорт қилинаётир.
Айтиш жоизки, бугун ҳудудда анор етиштириш, саралаш ва қайта ишлаш кенг йўлга қўйилмоқда. Хусусан, “Шеробод анор импекс” масъулияти чекланган жамияти ҳам айни шу ниятда фаолият олиб боряпти.
Шерободда анорчилик кластери ташкил  этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ушбу жамиятда бўлиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Жамият раҳбари Дилшодбек Қамбаровнинг айтишича, ҳозирда корхона 82 гектар ер майдонда анорзор ташкил этиб, уларни парваришлаб келмоқда. Шунингдек, корхонага Корея давлатидан анорни калибрлаш мақсадида махсус ускуна ҳам олиб келинган бўлиб, унинг ёрдамида экспортбоп анорларни аниқлаш ва қадоқлаш мумкин.

–Ушбу ускуна аҳоли томорқалари ва фермерлар билан кооперация алоқалари асосида туманда етиштириладиган анорни экспортга тайёрлайди, – дейди Д.Қамбаров. – Энг муҳими, бир ойда 2 минг тонна анорни калибровка қилиб, замонавий услубда яроқлилигини текширади.

Учрашув давомида корхона раҳбари анор шарбатини ҳам тайёрлашни йўлга қўймоқчи эканини, бунинг учун Словениядан ускуна олиб келишни режалаштираётганини билдирди. Қолаверса, яна 500 гектар ер олиб, анорчилик кластерини йўлга қўймоқчилигини айтиб, етиштирилган маҳсулотларни Россия ва Болтиқ бўйи давлатларига экспорт қилиш ниятида юрганини маълум қилди.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида А.Хаитов мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, бундай анорзорларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам етиштириш, кўчатчиликни кенгайтириш, экспортбоп анор навларини ўзлаштириш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар берди.

Учрашув якунида тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш учун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиявий ресурслар ажратиладиган бўлди.

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

  1. Jasurбек 24 ноябр 2020 18:20
    Омад ёр булсин.
  2. Реалист 24 ноябр 2020 09:40
    Нимагадир шундай хабарларни ўқиганимда шум бола кинофильмидаги бойота кўз олдимга келадия.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Шерободда анорчилик кластери ташкил этилади