Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йилда нечта автомобиль сотиб олгани маълум қилинди. Бу бўйича маълумот давлетов.уз канали томонидан тақдим этилди.
Давлат харидлари сайтида келтирилган маълумотга кўра ҳокимлик бу йил 5 та “MALIBU- MALBDB2TL”, 4 та “LACETTI-ELEGAN/AT PLUS” ва битта “TRACKER AT” харид қилган.
Ҳокимлик ушбу автомобилларни харид қилиш учун умумий ҳисобда 2 млрд 165 млн сўм сарфлаган.