Аввалроқ ОАВда “Ҳудудий электр тармоқлари” 398 млн сўмга TRAILBLAZER LTZ AT автомашинасини сотиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу акциядорлик жамияти нима сабабдан бунақа қиммат машина олганини тушинтирди.
Жамият матбуот хизмати томонидан тақдим қилинган ахборотда улар ростдан ҳам шунча маблағ эвазига қимматбаҳо автомашина сотиб олгани маълум қилинган. Ушбу автомобиль ҳозирги кунда автопаркда тургани таъкидланди. Улар автомобилни эҳтиёж сабаб сотиб олганини билдирди. Таъкидланишича, мамлакатимизда 252,2 минг км узунликдаги электр узатиш тармоқлари бор бўлиб, уларнинг айрим қисми тоғли ёки талофат кўрган ҳудудлардан ўтказилган.
Trailblazer узоқ масофа ва тоғли шароитларга хизмат сафарлари учун мўлжалланганлиги учун ҳам ушбу автомобиль жамият томонидан сотиб олингани маълум қилинди. Шунингдек, тоғли ва талофат кўрган ерларга оператив ва тез етиб бориш учун ҳам мазкур турдаги автомобиль сотиб олингани алоҳида таъкидланди.