Хонободда хорижий компанияга доимий фойдаланиш учун 10 гектар ер ажратилади

Хонободда хорижий компанияга доимий фойдаланиш учун 10 гектар ер ажратилади
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида хорижий компанияга доимий фойдаланиш учун 10 гектар ер ажратилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, президентнинг шу йил 26 ноябрдаги “Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “Life Khonobod” инвестиция ва туристик лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра хорижий “Water life mineral” МЧЖга босқичма босқич равишда 10 гектар ер доимий фойдаланиш учун ажратилади. Ушбу компания биринчи босқчида Хонободда “Life Khonobod” бренди остида маъданли сув ишлаб чиқаради. Шунингдек, компания учун ичимликлар галереяси (бювет), эсдалик буюмлари (сувенер) дўкони ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар намойиш этиладиган шоурумлар ташкил этилади.

Иккинчи босқичда инвесторлар Хонободда замонавий дам олиш масканини қуради.

Президент қарорига кўра ушбу инвесторга 2020-2021 йилларда ҳудудга 14,3 млн евро миқдорида инвестиция киритиш ва камида 200 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти ҳамда 2022-2023 йилларда 20 млрд сўмлик инвестиция орқали 150 ўринли дам олиш масканини қуриш ва камида 30 та иш ўрни яратиш кераклиги белгилаб қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 28 ноябр 2020 11:53
    Яхши, сувли, хосилдор ва даромадли ерларни хар - хил инвесторларга сотинглар. Бизлар Қашқадарё - ми , Сурхандарё - ми, Жиззах-ми ёки Хоразм Қарақалпиғистон чўлларга -ми чиқиб кетиб кунимизни кўрамиз Бизларга ер хам, Газ хам, Сув хам керак эмас. Бизлар секин секин кўникиб кетамиз.
  2. дехкон 27 ноябр 2020 17:53
    сот айлантириб хам ургилтириб хам катта бобонгдан колган ери бор.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Хонободда хорижий компанияга доимий фойдаланиш учун 10 гектар ер ажратилади