Ўзбекистонда электр энергияси нима сабабдан тез-тездан ўчаётгани сабаби маълум қилинди

Ўзбекистонда электр энергияси нима сабабдан тез-тездан ўчаётгани сабаби маълум қилинди
Ўзбекистонда сўнгги вақтларда электр энергияси ўчиши ҳолати тез-тездан такрорланмоқда. У билан боғлиқ муаммо асосан қиш мавсумида кўпроқ кузатилмоқда.

Мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр кунига соатлаб ўчирилмоқда. Кўплаб мурожаатлардан сўнг «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ вакиллари ушбу мавзуда брифинг ўтказди.

Брифинг давомида электр энергияси бир нечта факторларга кўра узилиб қолиши маълум қилинди. Узилишнинг илк сабаби – электр тармоғига климатнинг таъсири. Масалан, ҳаво ёмон бўлган вақтда дарахт шохларининг проводларга тегиб кетиши ёки шамолнинг кучайиши ва ёмғир натижасида унга шикаст етиши. Шунингдек, мамлакатимизда битта трансформаторга 300-400 хонадон уланган. Аслида, трансформаторлар 200 та хонадонга мўлжалланган бўлади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ва истеъмолдаги тафовут ҳам тизимнинг яхлитлигига ва унинг барқарор ишлашига таъсир қилади. Режали узилишлар эса аниқ техник сабабларга кўра амалга оширилиши мумкин. Таъкидлаш жоиз, узилиш ҳолатларининг кўпайиши иқтисодиётга ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 30 ноябр 2020 12:13
    Халқни сабачи қилиб чиқиш шарт эмас. Истемолчига сиффатли хизмат ва эл.энегия керак. Эл.Энергия сохасида ишлар ўз ўрнига тўғри қўйилмаганлиги сабабли ёки бошқарув қисмида тажрибасиз ва савияси паст мутахасислар таниш билиш орқали ишга келиб қолганлиги сабабли ишлар хеч қачон ўз ўрнига тушмайди. Бунинг жабрини эса оддий халқ чекади.
  2. Rashidjon 29 ноябр 2020 19:11
    Iltimos aldamelar, xalq ayibdor emas bundey xolatga. Xammengni jazoingni beradi Allox, insha'allox
  3. Носиржон. 29 ноябр 2020 16:58
    .Бу системани янгилаш 30 йилдан бери узгаргани йук.Эски СССР дан колган линяю подстансиялар
    Ишлаб йотибди .Электорни сотиб пулига нима киляпсанлар. 1993 йилдан буён бир метир янги махала кучаларга линя тортмадиларинг Ахолини узи кулбола столбаларда сим тортиб утиради сенларчи Семириб Кетишмадингми .Сеньарни эртагинга инанг хам ишонмай куйгандир эртакчи лар. Сендан катталари хам айтган бу гапларни .Узларинг югириб кетманглар Ёнгок таркатяпти дейишса.
  4. Фахридин 29 ноябр 2020 16:29
    Уша брифингда жавоблар берган акиллиларни, шу шохларни кишгача булган тайёргарлик пайтида кесишга акиллари етмабдими.... 20 йилдан ошди, уша 400 киши уланган трансформаторларни тезрок 200 кишидан килиб килиб чикишмайдими... Давлатимиз пулларни ажратиётган булса, охирги уч йилда призидетимиз жуда куп маблагларни ажратди ,лекин бу элетросет деган жойда утирганлардан бир навф чикмаяпти...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда электр энергияси нима сабабдан тез-тездан ўчаётгани сабаби маълум қилинди