Деновда ёнғоқзор барпо этилади

Деновда ёнғоқзор барпо этилади
Хабарингиз бор, жорий йил 9 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2022 йилларда Cурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Унда туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришдан тортиб йўл-транспорт инфратузилмаси, ичимлик сув таъминоти, канализация тармоқлари, электр энергия ва табиий газ тизими тармоқларини яхшилаш, туман марказини ободонлаштириш, таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб боришдек манзилли ишлар кўзда тутилган.

Денов туман ҳокимлигида ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлари, тумандаги фермер, тадбиркорлар иштирокида ўтказилган йиғилишда Денов туманини комплекс ривожлантириш дастурига киритилиши лозим бўлган масалалар ўртага ташланди.
Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов ҳам иштирок этиб, туманда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, логистика марказларини ташкил этиш, сув йўқ жойларда артезиан қудуқларини ўрнатиш ва бошқа муҳим масалалар хусусида қимматли таклифларни берди.

Мазкур таклифлардан келиб чиқиб, хусусан, туманнинг Собир Раҳимов СИУ ҳудудидан 800 га ер майдонида томчилатиб суғориладиган ёнғоқзор ташкил этиш дастурга киритилди. Шунингдек, сув бормайдиган ҳудудлар Шароф Рашидов ҳамда Амир Темур СИУларида 2 тадан 4 та артезиан қудуғи ўрнатилади.
Деновда ёнғоқзор барпо этилади

— Бундан ташқари, туманда бир эмас 2 та логистика маркази ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди, — дейди ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон қаҳрамони Ахмад Нарзуллаев. — Улардан бири Амир Темур СИУ ҳудудида 13 гектар ер майдонида қурилиши режалаштирилган. Унда иссиқхона, мева ва сабзавотларни сақловчи музлаткичли омборхона ҳамда боғ ҳам барпо этилади. Энг муҳими, логистика марказида туманимизда етиштирилган сабзавот ва мевалар сараланиб, махсус юк машиналарида тўғридан тўғри хорижга экспорт қилинади.

Учрашувда давлат раҳбари қарори ижросини таъминлаш бўйича бошқа қатор масалалар хусусида ҳам фикр билдирилди.

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Деновда ёнғоқзор барпо этилади