UzAuto Motors янги моделларини ишлаб чиқариш учун хориждан 150 млн еврогача кредит олади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, «UzAuto Motors» АЖ ва Credit Suisse AG компаниясининг Лондон бўлими билан 150 млн еврогача бўлган халқаро синдикатлашган кредит тўғрисида келишув имзоланган.
Компания ушбу маблағларни заводни модернизация қилиш, айланма маблағлар ва техник жиҳозлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ишлатади. Шунингдек, компания ушбу пуллар эвазига янги моделларни ишлаб чиқаради.