“Ўзавтосаноат” раҳбари Шавкат Умурзаков берган ваъдасини бажармади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Умурзаков 2019 йилда фуқароларга UzАuto Motors автомобиллари нархини туширишни ваъда қилганди. “Ўзавтосаноат” раҳбари автомобиллар нархини 9 фоизга арзонлаштиришини айтган эди.
Лекин, амалда нарх тушиши ўрнига шу йил март ойида автомобиллар нархи ўртача 15 фоизга қимматлашди. Эслатиб ўтамиз, шу йил монополияга қарши курашиш қўмитаси компания билан судлашиб, ютқазган эди. Қўмита нарх тушиши бўйича курашган эди. Лекин уларнинг ҳаракати ижобий натижасини бермади.