Андижонда Халқ таълими бўлими ходимлари бюджетдан 34 млрд сўмни ўзлаштириб олгани маълум бўлди

Андижонда Халқ таълими бўлими ходимлари бюджетдан 34 млрд сўмни ўзлаштириб олгани маълум бўлди
Андижон шаҳар халқ таълими бўлими ходимлари бюджетдан 34 млрд сўмни ўзлаштириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, шаҳар халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилаётган молиявий ҳаракатлар вазирликда шубҳа уйғотган. Шунинг натижасига кўра у ерда текшириш амалга оширилган. Шунга кўра, Халқ таълими бўлимининг 2018 йил 1 ноябридан 2020 йил 1 ноябрига қадар бўлган давр оралиғидаги барча молиявий ҳужжатлари текширилган. Натижада, ходимларга ҳисобланган ойлик маошларига нисбатан банкдан ортиқча 33,8 млрд сўм нақд кўринишидаги пуллар олиб чиқиб кетилгани ойдинлашган. Ушбу пуллар марказлашган бухгалтерия кассасига киритилмаган бўлган.

Ўзлаштирилган пуллар 2018 йилда 1 млрд сўмни, 2019 йилда 12,6 млрд сўмни, 2020 йилда 20,2 млрд сўмни ташкил қилган.

Ушбу ўрганиш натижаларига кўра йиғилган ҳужжатлар прокуратурага топширилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Fedya 12 декабр 2020 20:55
    Qolgan joylarda ham axvol shunaqa bolishi mumkin
  2. radik 11 декабр 2020 19:00
    Текширувни каттик назорат билан бутун Республика микиесида олиб бориш керак,факат мамлакатни фарзандларимизни келажагини уйласаккина.
  3. Хуршид 11 декабр 2020 17:59
    Бу овозинг учгур каррупцияни качон тугатамиз, качонки ойликлар яхши кутарилса(эхтиёж учун етарли булса) ва жазо чораси хар бир пора олган фукарога жазосига яраша каттикрок чора курилсагина тугайди менимча, бизда ойлик маошлар кам, масалан туман кесимида энергетика сохаси электромантёр уртача 1,7 млн, мастерлар ва мухандислар 2,4 млн, рахбар 2,7млн. Шу ойлик билан рузгор тебратиш осон эмас.
  4. дехкон 11 декабр 2020 17:42
    йил сайин умариш кучайиб бормокдаки энди триллионлар хакида гап кетмокда халкнинг ярмидан купи донаси икки минг сумлик нонни хам туйиб емаяптику ахир. бобом айтардилар масжид мактаб йул куприкдан умариб еб етти авлодингни хур килма деб. бу амалдорлар качонжир ёрилиб улганини эшитармиз худо хохласа.
  5. Мигрант чол 11 декабр 2020 17:40
    Иштаха очилиб кетиб , эхтиёткорликни унитибдиларда . Хечкиси йук , юкоридаги хамтовоклар сизларни куткариб оладилар .
  6. Кимсан 11 декабр 2020 11:39
    Ихтиёт булинглар коррупция узбекистонни еб куяди.нимага депутатлар каттик чора куллайлиган конун кабул килмайди.уйгонинг депутатлар давлатни сотиб емасдан каттик жазо умрбод камок мол мулки давлат фойдаси мусодора килиш кабул килинглар булмогир нарсаларни гапиргунча буладигани килинглар.
    1. р барибир чора катъий булмайди 11 декабр 2020 15:27
      Кимсан,
      жазо
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Андижонда Халқ таълими бўлими ходимлари бюджетдан 34 млрд сўмни ўзлаштириб олгани маълум бўлди