Вилоятларнинг бирида 1 январдан бошлаб ичимлик суви нархи уч бараварга қимматлашади

Вилоятларнинг бирида 1 январдан бошлаб ичимлик суви нархи уч бараварга қимматлашади
Навоий вилоятида 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб ичимлик суви нархи уч бараварга қимматлашади. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, сув нархи ошиши ҳақидаги қарор халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида маъқулланган. Унга кўра энидиликда вилоятда фуқароларга 1 м³ ичимлик суви учун 3 000 сўм (ҳозирги нарх 1 080 сўм), бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун эса 7 000 сўм (ҳозирги нарх 3 300 сўм) қилиб белгиланган. Сув нархи оширилишининг сабаби ҳам маълум қилинди. Вилоят ҳудудидаги сув иншоотлари ва қувурларнинг эскириб, таъмирталаб аҳволга келиб қолгани сабабли ушбу қарорга келинган.

«Навоий сув таъминоти» МЧЖнинг маълум қилишича, бугунги кунда вилоятдаги сув тарқатиш иншоотининг 28 таси (14 фоизи) ва жами 2 784,8 км ичимлик сув тармоқларининг 17 фоизи таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Ушбу иншоотлар оҳирги марта 50 йил олдин ётқизилган. Шунингдек, Самарқанд вилоятида ҳам сув нархи ошиши маълум қилинди. Лекин у ерда ичимлик сувининг 1 м³ Навоийдаги каби 3 000 сўмни эмас, балки 1 850 сўмни ташкил қилади. Бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун эса 3 500 сўм қилиб белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. камина 12 декабр 2020 05:01
    Бу депутатлар нима килишаетганини узлари билишаябдими.Яна халк депутатларимуш.Ул-а
  2. Berdiyeva Shahodat 11 декабр 2020 22:27
    Bizda Qashqadaryoda Nishon tumani Nuriston shaharchasida issiq suv, kuniga 3mahal 2 soatdan beriladigan ichishga yaroqsiz sovuq suv va ataplena bir oyga 356ming so'm, bu juda qimmat emasmi? Ba'zida sovuq suvni berishmaydi ham.Poytaxtimiz Toshkentdan ham qimmatku.
  3. Бобир 11 декабр 2020 21:27
    Сулаймон улди девлар кутирди
  4. Кимсан 11 декабр 2020 18:51
    Сирдарёда 29минг килиб белгиланибди нимага деса хусусий булди дейишади нафас олаяпмиз унга канча тулайлик.бу кетишда ховога хам пул отишади.
  5. Хуршид 11 декабр 2020 18:03
    Электр энергияси тармоги хам эскириб кетган деб электр энергияни хам нархини оширинглар, бунчалик эмасда энди, Учкудукда хозир 3000 сумга якин, шунда бизнинг туманда 9000 сум буладими мутасаддилар?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17

Ўзбекистоннинг Очиқ илм-фан концепцияси

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинган Очиқлик сиёсатининг мамлакат тараққиётида, миллат юксалишида тутган муҳим ўрни ва...
21-06-2024, 16:49
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Вилоятларнинг бирида 1 январдан бошлаб ичимлик суви нархи уч бараварга қимматлашади