Дунёда кам учрайдиган иссиқхонанинг бири Ўзбекистонда экани маълум қилинди

Дунёда кам учрайдиган иссиқхонанинг бири Ўзбекистонда экани маълум қилинди
Дунёда кам учрайдиган иссиқхонанинг бири Ўзбекистонда экани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, бугун давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятига борди. Президент ташриф давомида Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонага борди. Ушбу иссихона «Red Star Oxus» МЧЖ томонидан қурилган. Унга 205 млрд сўм сарфанган. Ушбу иссиқхона ўзига хос усулда ишлайди. Унда Нидерландиянинг «Kubo» компаниясида ишлаб чиқарилган «Ultra clima» ноу-хау технологияси келтириб ўрнатилган. Бунинг афзаллиги шундаки, иссиқлик вентилятор ёрдамида ультра иқлим зонасига тортилади ва пластик қувурлар орқали керакли жойга эҳтиёж даражасида юборилади. Яъни, ҳарорат бутун иссиқхонага эмас, балки етиштирилаётган сабзавотнинг илдизига йўналтирилади. Бу эса ўз навбатида энергияни тежашга ёрдам беради.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, бундай “бешинчи авлод” технологиясига эга иссиқхоналар дунёда 200 гектар атрофида. Шундан 7 гектари эса Ўзбекистонда экани таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Дунёда кам учрайдиган иссиқхонанинг бири Ўзбекистонда экани маълум қилинди