Президент газ экспортини қисқартириб, аввало аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди

Президент газ экспортини қисқартириб, аввало аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинмоқда.

“Менга баландпарвоз гаплар ва рақамлар керак эмас. Жойлардаги раҳбарларнинг ишлари натижасига ижтимоий тармоқларда халқимиз ўзи холис баҳо бермоқда”, – деди Шавкат Мирзиёев.


Йиғилишда бугунги кунда ҳудудларни узлуксиз электр энергия билан таъминлаш учун кунига 10-12 миллион киловатт-соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқариш зарурлиги қайд этилди. Ушбу қувватни “Тошкент”, “Сирдарё”, “Янги Ангрен” электр станцияларидаги 900 мегаваттли 5 та энергоблокни ишга тушириш ҳисобидан таъминлаш бўйича топшириқ берилди.

Ҳудудларда узилишларга 60 фоиз трансформаторларнинг эскиргани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Президент ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда электр энергиядаги муаммолар билан бирга газ муаммоси ҳам муҳокама қилинди. Маълум қилинишича, ҳозирда 20 миллион куб метр газ танқислиги бор.

“Газ тизими билан боғлиқ муаммолар бугун юзага келмагани, балки ўттиз йилдан бери бизни қийнаб келаётганидан барчамиз хабардормиз. Лекин буни баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқимизга газ керак, уларнинг кўпчилиги бунинг учун тўловларни ўз вақтида ҳалол қилиб, тўлаб келмоқда”, – деди Президент.


Давлатимиз раҳбари йиғилишда ушбу муаммони ҳал қилиш учун газ экспортини қисқаритириб, аввало аҳолига газни етказиб бериш кераклигини таъкидлади. Ушбу иш орқали кунига 7-8 миллион куб метр табиий газ қўшимча равишда ҳудудларга йўналтирилади. Шунингдек, аҳоли эҳтиёжини қоплаш учун яна 217 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш вазифаси қўйилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдукодир Самаркандан 17 декабр 2020 18:32
    Нима учин запирапкадаги газ нархи билан хеч ким
    Кизикмайди хохлаган нархди куйиб сотмакда яани
    1 литр газ нархи 3600 сум нима учин нархлар
    Аник килиб белганиб куйилмайди
  2. нодирбек 17 декабр 2020 17:09
    Ало даражада иш оборяптилар.факат туну кун халкни уйлаяпти .рахмат оллох биз учун юборган .бу инсонни
  3. Abdul 16 декабр 2020 19:34
    Умри узоқ бўлсин Президентимизнинг, халқнинг ғамини ўйлаб иш тутади.
  4. anonim 16 декабр 2020 19:26
    Мана буни янгилик хушхабар деса булади. Яшанг подшохим! Агар сизи курсатмалариз бажарилса укувчи талабалар олтинга тенг вактини билим олишга сарфларди. Кандайдир утин ёки кумир йигмай, кечга шамдамас лампочка ёкарди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Президент газ экспортини қисқартириб, аввало аҳоли эҳтиёжларини қондириш юзасидан кўрсатма берди