Вазир йиғилишда бундан 2-3 йил олдин бензин билан боғлиқ ҳолат қандай бўлгани ҳақида гапирди.
“Бундан 2-3 йил олдин нега “завправка”ларда бензин йўқ, Тошкентда битта нарх, вилоятларда бошқа нарх деган саволлар кўтариларди. Шу сабабга кўра таксилар одам ташимасдан бензин олиб кетарди ва бунинг оқибатида хар ҳил воқеалар бўларди. Олиб сотарлар баклажкада бензин сотиб, заправкалар ёпиқ деган масалалар кўтариларди. Мана, худога шукр, муҳтарам Президентимизнинг энергетика соҳасида олиб бораётган сиёсати натижасида бугунги кунда биз бу масалани эмас, нарх ҳақида гапиряпмиз”, – дейди Султонов.
Вазир шу йил апрелидан бошлаб бензин нархи давлат томонидан белгиланмай қўйилганини таъкидлади. Султонов апрель-май ойларида нефть нархи дунёда кескин тушиб кетган вақтда бизда ҳам бензин нархи тушганини айтди. Вазир бугунги кунда нефть нархи ўша вақтдагидан 1,8-2,6 бараварга ошганини таъкидлади. Бу вақтда эса Ўзбекистонда бензин 1,2-1,5 бараварга ошганини маълум қилди.