Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланишидан бир ой ўтиб Malibu-2 харид қилди

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланишидан бир ой ўтиб Malibu-2 харид қилди
Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланишидан бир ой ўтиб Malibu-2 харид қилди. Бу ҳақда давлат харидлари сайтида маълум қилинган.

Маълум бўлишича, Мурод Қурбонов янги лавозимдаги ишини янги автомобиль сотиб олишдан бошлаган. У шу йилнинг 9 ноябрь куни вазир этиб тайинланган эди.

311 миллион 124 минг 67 сўмлик автомобилни сотиб олиш учун 11 декабрь куни шартнома имзоланган. Malibu-2 нима мақсадда сотиб олингани очиқланмаган. Шунингдек, сайт маълумотида келтирилишича, Қурилиш вазирлиги 16 декабр куни 324 миллион 450 минг сўмлик иккита Malibu-2 харид қилгани айтилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Автохўжалиги эса 27 ноябрь куни Malibu-2 сотиб олиш бўйича келишувга эришган. Унинг нархи 311 млн 124 минг 64 сўм.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 22 декабр 2020 12:23
    Қани Солиқ Идоралариниг ишлари қаердан олган нимани хисобига олган. Сўраб суриштирадиган одам йўқ.
  2. Байрам Ходжейли 21 декабр 2020 20:49
    Коп кора сошлари, гузал калам кошлари. Малибу минади замонимиз"бойлари"
  3. Дангал 21 декабр 2020 18:44
    Куйинглар шундай хабарларни езманглар халк УЗИ шундогхам чарчади Билган ............ни есин эссиз халкни пули хеч булмаса шу пулга битта квпга УЗИ аппарат олиб берса буларди
  4. Реймбой 21 декабр 2020 18:06
    Нима деймиз??? Ёзганинг, гапирганинг билан фойдаси булармикан??? Биринчи навватдаги энг асосий мақсад, пулларни соҳани ривожлантириш учун, яъний мед.персоналларни таёрлаш ва қайта таёрлашга, замоновий мед.ускуналар сотиб олишга ишлатиш керак. Малибу кейин ҳам булаверади.
  5. САВОЛЛАР 21 декабр 2020 15:57
    Ёзганинг гапирганинг билан улар учун фойдаси йук лекин халол пулига келмагани 100% аник мени фикрим шундай.
  6. Соя 21 декабр 2020 12:01
    "Баракалла"! "Ишбилармон йигит экан". Хар кимам 1ойда 1та Малибу ишлай олмайди. Вактинг борида газига бос Шоввоз.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланишидан бир ой ўтиб Malibu-2 харид қилди