Маълумки январь ойидан Асакадаги автомобиль заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиб туради. Ушбу хабарлар тарқалгач аҳоли орасида автомобиллар нархи ошишиши мумкинлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида компания вазиятга изоҳ берди. Маълум қилинишича, ушбу профилактик жараён якунига етгач бу ҳолат илгари шартнома қилинган автомобилларнинг нархи ва етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди.
Шунингдек, компания завод фаолияти тўхтатилсада дилерлар томонидан автомобил хариди бўйича шартнома тузиш давом этишини маълум қилди.