Қорақалпоғистонда ҳоким лавозимга тайинланганидан бир ой ўтиб 349 млн сўмлик Equinox харид қилди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Манбанинг маълум қилишича, Чимбой тумани ҳокими Айбек Тажетдинов ҳокимиятда хизмат учун қўлланиш мақсадида Equinox (Mosaic Black Metallic) харид қилган. Сотиб олиш бўйича шартнома 21 декабрда тузилган.
Ҳокимият 31 декабрга қадар ушбу автомобилни олиши керак. Келишув нархи 349 млн сўмни ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, Тажетдинов 2020 йил ноабярь ойида ҳоким бўлган эди.