Ўзбекистонликларнинг электр энергиядан триллионлаб қарзи борлиги маълум бўлди. Бу бўйича маълумот «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов томонидан тақдим этилди.
Обиджонов бугун бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар умумий ҳисобда электр энергиядан 3,5 трлн сўм қарздор эканлигини маълум қилди. У, шунингдек, энг кўп қарздорлик Самарқандда – 655 миллиард сўм қайд этилганини билдирди.
Жамият вакили 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энерегиясидан қарздорлиги — 2 трлн 340 млрд сўмни ташкил қилаётганини очиқлади. Анжуманда биллинг тизимига ўтилгандан сўнг қарздорлик бироз пасайгани ҳам таъкидланди. Хусусан, 1 октябрда аҳоли 2 трлн 380 млрд сўм қарздор бўлган бўлса бу декабрь ойидаги кўрсаткичдан 40 миллард сўмга кам экани маълум қилинди.